2001—2013 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг кам таъминланган қисми 1,9 марта камайиб, 27,5 фоизда 14,1 фоизга тушди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Кам таъминланганлик кўрсаткичи айтилган муддатда қишлоқларда 30,5 фоиздан 17,3 фоизга камайган бўлса, шаҳарларда 22,5 фоиздан 10,6 фоизга тушган.
Ушбу рақамлар 30 апрелда Тошкентда намойиш этилган БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадлари бўйича Ўзбекистоннинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган.
Изоҳ (0)