Тошкентда 69-йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ҳодиса айнан қачон, нима сабабдан содир бўлгани аниқ эмас. Жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Ушбу ҳолат сабаб ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари зудлик билан етиб келишган.
Қайд этиш жоиз, сўнгги икки йилдан бери Тошкентда бир неча бор Mercedes-Benz Conecto сериясидаги автобуслар ёниб кетди.
Изоҳ (0)