Тошкентдаги Миллий банк бош биноси қаршисида Lacetti автомобили ҳалокатга учради. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар берди.
Пост муаллифи илова қилган суратларда пачоқ бўлган Lacetti ағдарилиб ётганини, кўча ўртасидаги панжараларинг 5—6 таси ҳар томонга отилиб кетганини кўриш мумкин.
Муаллифнинг ўзи суратларга изоҳ бермаган, бироқ воқеага гувоҳ бўлган бошқа фойдаланувчилар вазиятга ойдинлик киритган. Улардан бири ёзишича, автомобиль ҳайдовчиси тирик қолган, машинада ундан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Шунингдек, Lacetti 190 км/соат тезликда ҳаракатлангани хабар берилмоқда.
Гуруҳ аъзоларидан яна бири пачоқ бўлган Lacetti’нинг кундуз куни олинган суратлари билан бўлишган.
Воқеа юзасидан расмий маълумот берилмади.
Изоҳ (0)