Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яширин фаолият билан шуғулланувчи шахсларни фош қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбирда Миришкор туманида яшовчи фуқаро уйида пахта чигитини қайта ишлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.

Қашқадарё вилояти. Фото: ЎзА

Қашқадарё вилояти. Фото: ЎзА

Уй кўздан кечирилганда 1200 килограмм чигит, 1000 килограмм кунжара, 500 литр жувоз ёғи ва бошқа 4 миллион 688 минг сўмлик турли маҳсулотлар топилди.

Бу ҳуқуқбузарнинг жияни ҳам ўз уйида қўлбола усулда чигитдан ёғ ишлаб чиқарётгани аниқланди. Тадбир давомида уйдан жувоз ускунаси, 50 литр пахта ёғи, 200 килограмм чигит ва 1 миллион 934 минг сўмлик бошқа товар-моддий бойликлар олиб қўйилди.

Қонунбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади