Яширин фаолият билан шуғулланувчи шахсларни фош қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбирда Миришкор туманида яшовчи фуқаро уйида пахта чигитини қайта ишлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Уй кўздан кечирилганда 1200 килограмм чигит, 1000 килограмм кунжара, 500 литр жувоз ёғи ва бошқа 4 миллион 688 минг сўмлик турли маҳсулотлар топилди.
Бу ҳуқуқбузарнинг жияни ҳам ўз уйида қўлбола усулда чигитдан ёғ ишлаб чиқарётгани аниқланди. Тадбир давомида уйдан жувоз ускунаси, 50 литр пахта ёғи, 200 килограмм чигит ва 1 миллион 934 минг сўмлик бошқа товар-моддий бойликлар олиб қўйилди.
Қонунбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)