Исроиллик аёл Қуддус (Иерусалим)даги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидаги эркак унга тамаки беришни истамаганидан сўнг, шохобчани ёқиб юборди, деб хабар беради The Jerusalim Post.
Рад жавобини эшитган аёл аввалига кета бошлади, аммо бир неча сониядан сўнг қайтди ва чўнтагидан ёндиргич (зажигалка)ни олиб, автомобилнинг бензин баки ёнида ўт олдирди.
Ёқилғи бир лаҳзада гуриллаб ёниб кетди, лекин эркак аланга ўчоғидан қочишга улгурди. Ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимлари ўз кучлари билан ёнғинни бартараф этди.
Ёнғин вақтида автомобиль ичида ҳам бир киши бўлган, у соғлиғига зиён етмасидан олдин қочишга эришган.
https://www.youtube.com/watch?v=Y4gt-NEGckk
Аёл воқеа жойидан ғойиб бўлди, лекин кейинроқ полиция томонидан қўлга олинди. Айни вақтда у судни кутиб, ҳибсда сақланмоқда, аёл руҳий экспертизадан ҳам ўтиши лозим.
Айбланувчининг онаси узоқ йиллардан бери қизининг руҳий зўриқишдан азоб чекаётганини таъкидлаган. 3 май куни суд олдида жавоб берадиган аёл ўз айбини тан олишдан бош тортмоқчи эканлиги ҳам хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)