Россиянинг «Прогресс М-27 М» юк ташувчи космик кемаси яқинида топилган бўлаклар орбитаси таҳлили кема ташувчи ракетадан ажралаётган вақтида портлаш содир бўлганига ишора қилмоқда, деб хабар беради Meduza.
Ҳодисани текшириш ишларига яқин бўлган манбанинг сўзларига кўра, «портлаш катта эҳтимол билан кема учинчи бўлимдан ажралаётган вақтида рўй берган».
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари космик марказининг Ванденбергдаги базаси томонидан «Прогресс» ва «Союз-2.1 а» ташувчи ракетасининг учинчи бўлими атрофида бир қанча бўлаклар аниқланган. Мутахассислар топилган парчаларнинг узоқ масофага улоқтириб юборилганига эътибор қаратди.
Манбанинг таъкидлашича, «Прогресс» айнан орбитага чиқарилаётганида портлаб кетганини исботловчи далиллар етарли эмас.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Прогресс М-27М» юк ташувчи космик кемаси назоратни йўқотиб, Ер орбитасидан тушиб кета бошлади. Кема атмосферанинг қалинроқ қатламларига кириб, ёниб кетади.
Изоҳ (0)