Хитойдаги билим юртларидан бирида беғараз дўстлик ва олийжанобликнинг ёрқин намунаси намоён бўлди: талабалардан бири уч йилдан буён мушак дистрофияси (тўқима ва аъзоларда моддалар алмашинувининг бузилиши)га учраган дўстига ёрдам бериш мақсадида уни елкасида кўтариб, машғулотларга олиб келади. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
18 ёшли Се Сюй 19 ёшли Чжан Си билан 3 йил аввал — биргаликда Цзянсу провинциясининг Сюйчжоу шаҳридаги билим юртига ўқишга кирганида танишган.
Бўйи 1,73 метр, оғирлиги 75 кг бўлган Се ўртоғига дарсларга қатнашишда кўмаклашишга қарор қилди. Ўспиринлар ётоқхонада яшайди, ҳар куни Се Чжанни хонадан ўқишга олиб боради ва яна қайтариб олиб келади, шунингдек унга овқатланиш, кир ювиш каби маиший масалаларда ҳам ёрдам беради.
Сенинг айтишича, у дўстини ётоқхона ва синфхоналар бўйлаб ҳар куни тахминан 10 марта ташийди. Йигитларнинг ҳар иккиси ҳам меҳнатсевар бўлиб, яхши ўқийди ва университетга киришни интиқликни билан кутмоқда.
Изоҳ (0)