Ўтган ҳафта Непалда юз берган зилзила натижасида бир неча қор кўчкиси қайд этилганига қарамай, келаси ҳафтадан Ернинг энг баланд чўққиси – Эверестга кўтарилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Непалда 25 апрель, шанба куни 7,9 магнитудали зилзила рўй берган берганди. Зилзила натижасида Эверест ҳудудида қор кўчкиси рўй берган, ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ва тан жароҳати олгани маълум қилинганди.
«Кейинги икки-уч кун давомида кўтаргичлар таъмирдан чиқарилади ва чўққига кўтарилиш мумкин бўлади, экспедицияларни тўхтатиш учун ҳеч кимда сабаб йўқ», - деди Непал сайёҳлик департаменти раҳбари Тулси Гаутам.
Аввалроқ, шанба куни рўй берган қор кўчкиси натижасида 65 киши, якшанба куни кузатилган кўчки оқибатида эса 18 киши ҳалок бўлгани, уларнинг аксарияти чет эл фуқаролари эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Умуман, Непалдаги зилзила ва ундан кейинги афтершоклар натижасида ҳалок бўлганлар сони 5,5 мингдан ошиб кетди.
Изоҳ (0)