24 апрель, жума куни Apple Watch ақлли соатларининг глобал савдоси бошланди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru». Янги қурилма савдоси старти Apple маҳсулотлари учун хос бўлган катта-катта навбатларсиз ўтди.
Нашр таъкидлашича, жума куни Apple дўконлари Apple Watch’ни сотмади, уни фақат ишончли ретейлерларнинг савдо нуқталаридан харид қилиш мумкин бўлди. Apple ақлли соатни харид қилишга иштиёқмандларга уни онлайн-дўкондан сотиб олишни тавсия қилади, бу янги iPhone ва iPad’лар савдоси бошланганида кузатилган узундан-узоқ навбатлар юзага келишига йўл қўймайди.
Apple ҳозирча янги қурилмага олдиндан берилган буюртмалар миқдорини ошкор қилмаяпти.
Изоҳ (0)