Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳридаги TEB BNP Paribas Istanbul Open турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради UzDaily.
Мусобақанинг биринчи даврасида Истомин франциялик Бенуа Пэрни 6:3 ва 6:4 ҳисобларида енгди.
Рақиблар кортда роппа-роса бир соат баҳслашди. Беллашув давомида Денис Истомин бешта эйсни ва учта брейкни амалга оширди. У бирон марта ҳам қўш хатога йўл қўймади.
Бенуа Пэр эса ўз навбатида иккита эйсни амалга оширди, бир маротаба рақиби тўп оширган геймни ютиб олди ва икки марта қўш хатога йўл қўйди. Бу рақибларнинг ўзаро биринчи тўқнашуви бўлди.
Иккинчи даврада Истомин бразилиялик Томаз Белуччига қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Денис Истомин ўтган ҳафтада Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган турнирнинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида биринчи даврадан кейиноқ мусобақадаги иштирокини якунлаганди.
Изоҳ (0)