Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт саройида клублар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати якунига етди. Иккинчи маротаба ўтказилган мазкур мусобақада қитъанинг йигирмага яқин давлатидан келган 450 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Жамоавий кумите (яккама-якка кураш) бўйича хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада олтин медалга сазовор бўлган вакилларимиз, ката (кўргазмали чиқиш) баҳсларида бронза медали билан тақдирланди. Эркаклар ўртасидаги жамоавий кумите баҳсларида эса терма жамоамиз кумуш медаль совриндори бўлди.
Шу тариқа, ўта муросасиз курашларга бой кечган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Эрон терма жамоаси банд этган бўлса, учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этди.
Изоҳ (0)