Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичидаги уй ўйинлари жойи ва вақти маълум бўлди, деб хабар қилади Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти.
Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги уй учрашувларини ўтказиш жойи ва вақти бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан берилган таклифни қабул қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз уй учрашувларининг барчасини «Бунёдкор» стадионида ўтказадиган бўлди.
Яманга қарши кечадиган дастлабки уй учрашуви 2015 йилнинг 3 сентябрида 19:00 да бошланади.
Шу йилнинг 12 ноябрь санасида бўладиган Шимолий Кореяга қарши уй учрашуви эса 18:00 да старт олади.
Шунингдек, 2016 йилнинг 24 мартида бўладиган Филиппинга қарши ўйин ва 29 март куни ўтказиладиган Бахрайнга қарши учрашувлар ҳам 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)