Туркманистон парламенти қарори билан президент Гурбангули Бердимуҳаммедовга «Туркманистон халқ йилқичиси» фахрий унвони берилди, деб ёзади «12news.uz».
Туркманистон ОАВлари хабарига кўра, парламент қарори унинг йилқичилик ривожланишидаги хизматлари, Туркманистон от спорти обрўсининг жаҳон аренасида ошишига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.
Тегишли нишон ва гувоҳнома унга Туркман арғумоғи байрами муносабати билан ўтказилган тантаналарда Ашхободдаги Халқаро от спорти мажмуасида топширилди.
Изоҳ (0)