Кўпчилик сут маҳсулотларини, хусусан, ёгуртлар (қатиқ)ни мунтазам истеъмол қилиш инсон саломатлигини мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди. Бироқ Мадрид автоном университети олимлари бу фикрга қарши чиқишди, дея хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Университет олимларининг бундай хулосага келишига сабаб бўлган тадқиқотда 4 мингдан ортиқ кўнгилли иштирок этди. Унда мунтазам ёгурт истеъмоли ва саломатлик билан боғлиқ ҳаёт сифати ўртасидаги муносабат таҳлил қилиб чиқилди.
Олимлар 3,5 йил давомида тадқиқот иштирокчиларининг ҳаёт сифати қай даражада ўзгараётганини кузатиб боришди. Маълум бўлишича, ёгуртни мунтазам истеъмол қилгани билан, тадқиқот иштирокчиларида на жисмоний ва на руҳий ўзгариш бўлган.
Тадқиқотда иштирок этиб, мунтазам равишда ёгурт истеъмол қилиб борган одамларнинг саломатлиги билан боғлиқ ҳаёти сифати ёгурт истеъмол қилмаётганларникидан деярли фарқ қилмаган.
Олимларнинг таъкидлашларича, тадқиқотларда одатда рационнинг алоҳида таркибий қисмлари эмас, балки соғлом овқатланишдан чиқадиган самара баҳоланади, шу сабабли ҳам ёгуртларнинг фойдали эканлиги каби афсоналар пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)