Қозоғистон Республикасининг амалдаги президенти Нурсултон Назарбоев навбатдан ташқари президентлик сайловларида, дастлабки маълумотларга кўра, сайловчилар овозларининг 97,7 фоизини тўплади. Бу ҳақда республика Марказий сайлов қўмитаси раҳбари Қуандиқ Турганқуловга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Коммунистик халқ партияси Марказий қўмитаси котиби Турғун Сиздиқов 1,6%, касаба уюшмалари федерацияси раиси Абулғози Кусаинов 0,7% овоз йиғди.
МСК раҳбари сўзларига кўра, сайлов қонунчилигига мувофиқ, МСК якуний натижаларни сайловлардан кейин етти кун ичида, яъни 3 майгача эълон қилади.
Изоҳ (0)