Россиянинг Екатеринбург шаҳри фуқароси 282 та сўздан иборат «Оммавий диктант» ёзишда 273 та хатога йўл қўйди, дея хабар бермоқда Interfax Урал давлат педагогика университети проректори ёрдамчисига таяниб.
«У диктантни қизил сиёҳда ёзган-у, биз уни кўк сиёҳда текширгандек манзара ҳосил бўлди», — деди у ва бундай вазиятга биринчи марта дуч келишганини қўшиб қўйди. «Аввалига унинг миллати рус эмас, рус тили унинг она тилиси эмасдир, деб ўйладик, бироқ текширувлар ўтказиб, у билан суҳбатлашиб, унинг рус кишиси эканлигини аниқладик», — дея таъкидлади проректор ёрдамчиси.
«Оммавий диктант» 2004 йилдан буён ўтказиб келинади. Аҳоли саводхонлигини ялпи текшириш бўйича акцияда россияликлар ва бошқа давлатларнинг рус тилида сўзлашувчи аҳолиси қатнашади.
Изоҳ (0)