АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Молли Шайлер исмли аёл 20 дақиқадан камроқ вақт ичида учта икки килограммлик стейкни гарнири билан паққос туширди, дея хабар бермоқда UPI. Бу ўтган дам олиш кунлари Техас штатида ўтказилган мусобақаларда содир бўлди.
Вазни 60 килограммга етмайдиган Шайлер стейклардан ташқари, уч порция салат, тоблаб пиширилган картошка ва майда қисқичбақадан тайёрланган коктейлни еб битирди.
Таъкидланишича, стейк ейиш бўйича мусобақада аёл аввалги йиллари ўзи ўрнатган рекордларнинг баъзиларини янгилашга муваффақ бўлди. 2014 йилда у 15 дақиқада иккита стейкни ейишга улгурган эди. Шу билан бирга, уларнинг биринчисини ейишга ўтган йили 4 дақиқа-ю 58 сония, бу йил эса 4 дақиқа-ю 18 сония вақт кетди.
Изоҳ (0)