Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида 19 апрель, якшанба куни сув босган конда қамалиб қолган 24 кончидан 16 нафарининг жасади топилди, дея хабар бермоқда ТАСС. Уч кончи тирик ҳолда топилган, қолган беш кишининг тақдири ҳамон номаълум бўлиб қолмоқда.
«Цзянцзявань» конидаги ҳалокат 19 апрель куни кечки пайт содир бўлди. Авария чоғида ер остида жами 247 киши бўлган, уларнинг 223 нафари юзага чиқариб олинган.
Қутқарув ишлари давом этмоқда, уларда 600 дан зиёд киши қатнашмоқда.
Изоҳ (0)