Россиянинг «Новгородские ведомости» нашри бош муҳаррири Геннадий Рявкин Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси Камолжон Турғунов вафот этгани ҳақида бирорта давлат телеканали лом-мим демагани ҳақида мақола ёзди, деб хабар бермоқда «Kun.uz». Мақола газета сайтида эълон қилинган.
Эслатиб ўтиш жоиз, 2015 йил 16 март куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган Бордимқул қишлоғида Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси Камолжон Турғунов 93 ёшида вафот этган эди.
«Турғуновнинг вафоти ҳақида бирорта федерал телеканал хабар ҳам бергани йўқ. Фақатгина Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Турғуновнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилганини айтмаса, бу шунчаки эътиборсиз қолдирилди», − дейилади мақолада.
Изоҳ (0)