Facebook ижтимоий тармоғидаги Airplane Spotters Around the World гуруҳига Тошкент аэропорти CIP зали автобуси самолёт билан тўқнашган пайтининг сурати жойлаштирилди.
Самолётнинг расмга олинган қисми — двигатели ранги ҳаворанг бўлиб, унга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» логотипи туширилган. Суратга олиш жойи эътиборга олинса, суратчи автобус билан тўқнашган самолёт ичида эканлигини англаш мумкин.
Автобус кучли талафот кўрмаган бўлиб, фақатгина унинг олд ойнаси қаттиқ дарз кетган.
Самолётда неча киши бўлгани, у қандай қилиб автобус билан тўқнашгани, воқеа қачон содир бўлгани ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)