АҚШ ҳукуматининг идоралараро гуруҳи 20—24 апрель кунлари Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюриб, Афғонистон бўйича икки томонлама консультациялар ўтказади, деб ёзади «Газета.uz».
Делегацияга давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблум ҳамда Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил ўринбосари Лорел Миллер раҳбарлик қилади.
Делегация аъзолари минтақа мамлакатлари ҳукуматлари вакиллари билан Афғонистондаги вазиятнинг бориши, шунингдек минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)