2015 йил 30 март куни Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида раҳбар кадрларнинг ротацияси амалга оширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги матбуот хизмати.
Жумладан Дадаева Феруза Шукуровна Тошкент шаҳар давлат архиви директори лавозимидан Тошкент шаҳар Идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архиви директори лавозимига ротация қилинди.
Ҳожибоев Шуҳрат Эргашевич заҳирадаги «Ҳужжатларни экспертиза қилиш ва уларга илмий-техникавий ишлов бериш бўлими» бошлиғи лавозимидан Тошкент шаҳар давлат архиви директори лавозимига ўтказилди.
Изоҳ (0)