Халқ депутатлари Олий Раданинг Россия президенти Владимир Путинга мурожаати тўғрисида қарор қабул қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мурожаатда Минск келишувларини бажариш бўйича чора-тадбирлар мажмуига риоя қилиш ва Россияда ноқонуний равишда тутиб турилган гаровдагиларни озод этиш зарурати ҳақида айтилади.
Украина парламенти шунингдек, Путиндан Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида фаолият юритаётган ноқонуний қуролли ҳарбий қисмларга бўлган таъсиридан фойдаланиб, гаровдагиларни зудлик билан бўшатишни сўрамоқда.
Изоҳ (0)