Япония бош вазири Синдзо Абэ ўз мамлакатининг Иккинчи жаҳон урушидаги тажовузкор ҳаракатларидан чуқур афсусда эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Биз тинчликпарвар давлат сифатида мавжуд бўлиш тамойилларига содиқмиз. Бундан буён жаҳонда ҳеч ким қуроллардан назоратсиз фойдаланишига йўл қўймаслик даркор», - деди Абэ Жакартада бўлиб ўтаёган Осиё-Африка саммитидаги нутқида.
Аввалроқ, Хитой ва Жанубий Корея Токиодан мамлакатнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳаракатлари тажовузкор бўлганини расман тан олишни талаб қилганди.
Саммит доирасида Синдзо Абэ ва Хитой президенти Си Цзиньпин ўртасида учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)