«Ўзбекэнерго» ДАК 2015 йилда саккизта энергетика объектларини ишга туширмоқчи, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон президентининг «2015 йил учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 26 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ва жорий йилда саккизта энергетика объектларини ишга тушириш кўзда тутилмоқда.
Ушбу лойиҳалар орасида Толимаржон иссиқлик электр станцияси (ИЭС), Ангрен ИЭС, Чорвоқ ИЭС, Сирдарё ИЭСни модернизация қилиш, Самарқандда қуёш электр станциясини қуриш ишлари бор.
Изоҳ (0)