Ўзбекистонлик истеъдодли ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британиянинг Уэкфилд шаҳрида якунланган 2nd 4NCL FIDE Rated Congress турнири ғолибига айланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бундан бир муддат аввал ҳамюртимиз Бирмингем шаҳрида ўтган 1st 4NCL мусобақасида ҳам бош мукофотни қўлга киритган эди. Бешта турдан иборат мусобақада Жаҳонгир Воҳидов 5 имкониятдан 4,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Дастлабки 4 та партияни ўз фойдасига ҳал қилган гроссмейстеримиз сўнгги турда ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган англиялик гроссмейстер Даниэль Гормалли билан дуранг ўйнади ва қўшимча кўрсаткичларга кўра, турнир ғолиби бўлди.
Изоҳ (0)