Буюк Британиянинг энг таниқли нашрларидан бўлмиш The Guardian газетасининг онлайн версиясидаги Guardian Cities рукнида тошкентча тўй паловига бағишланган мақола чоп этилди.
«Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган ва севиб тановул қилинадиган ушбу таомнинг 120 дан ортиқ тури бўлишига қарамай, Тошкентда тўй палови айниқса машҳур», − дейилади мақолада.
Шундан кейин, паловнинг Александр Македонский ва Ибн Синога боғлиқ тарихи, Тошкент ошининг ўзига хосликлари, мазаси, кўпроқ эркаклар томонидан тайёрланиши, нархи (бир ҳиссаси 1−2 фунт-стерлинг), уйда ҳам тайёрлаш мумкинлиги, ресцепти ҳақида сўз боради. Якунда паловни жуда яхши кўрувчи ўзбек халқида «Ўлдирса ҳам − ош ўлдирсин» мақоли борлиги ҳам эслатиб ўтилган.
Изоҳ (0)