Германиянинг Баден-Вюртемберг вилоятидаги Оттенхефен шаҳри атрофида ҳаракатланувчи поезд темир йўл ўтиш жойида енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Натижада автомобиль ичида бўлган 15 ёшли қиз ҳалок бўлган. Ҳалокат чоғида машинада бўлган унинг 14 ва 17 ёшли опа-сингиллари ҳамда автомобилни бошқариб келаётган онаси шифохонага ётқизилган.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, машинани бошқариб келаётган аёл поезд келаётганини кўрмай қолган ва назорат қилинмайдиган темир йўл ўтиш жойидан ўтаётганда ҳалокат юз берган.
Изоҳ (0)