Япония аҳолиси 2008 йилдан буён 1 миллион кишига камайди ва ҳозирда 127 миллион 83 минг кишини ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат умуммиллий масалалар вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Биринчи марта урушдан кейинги авлод 80 фоиздан ошиб, 80,3 фоизни ташкил этди. Бироқ болалар ва ўсмирлар аҳолининг атиги 12,8 фоизини, 65 ёшдан катталар 26 фоизни, 75 ёшдан ошганлар эса 12,5 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакат аҳолисининг ҳар саккизинчиси 75 ёшдан ошган — бу ҳолат илк маротаба кузатилмоқда.
Изоҳ (0)