Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан уюштириладиган байрам тантаналари учун Москвага келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Унда айтилишича, 16 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Имомуддин Сатторов билан учрашув ўтказган.
Унда Россия-Тожикистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Москвада Ғалабанинг 70 йиллигига атаб ўтказиладиган тантаналарда қатнашиши юзасидан тайёргарлик ишлари муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)