Ўзини «Украина қўзғолончилар армияси» деб атаган ташкилот Украинада сўнгги шов-шувли қотилликлар, жумладан бир нечта сиёсатчилар ва журналист Олесь Бузинанинг ўлдириб кетилиши бўйича жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Украиналик таниқли сиёсатшунос Владимир Фесенко Facebook’даги саҳифасида ёзишича, у гўёки «Украина қўзғолончилар армияси»дан электрон хат олган. Унда ташкилот Чечетов, Пеклушенко, Мельник, Калашников, Бузинанинг ўлдириб кетилишини ўз бўйнига олган.
Сиёсатчи қўзғолончилар армияси хатидан иқтибос келтиришича, унинг аъзолари «аксилукраин режимига қарши шафқатсиз исёнчилик курашини тайёрламоқда».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевнинг Шевченковский туманида ниқоб кийган икки номаълум шахс журналист Олесь Бузинани ўз уйи яқинида отиб кетгани хабар берилган эди. Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси халқ депутати Антон Герашченко ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзишича, Бузина кўк рангдаги Ford Focus автомобилидан ўққа тутилган. Унинг сўзларига кўра, машина рақамлари Латвия ёки Белоруссияники бўлган, ва «аниқ Украинаники бўлмаган».
Изоҳ (0)