Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти бортига бомба қўйилган бўлиши мумкинлиги ҳақида сигнал олгандан сўнг Истанбулга муваффақиятли равишда қўнди, дея хабар бермоқда «РБК».
Бомба ҳақидаги хабар, Boeing 738 Швейцариянинг Базель шаҳрига парвоз этаётган пайтда келиб тушган. Бортда 151 йўловчи бўлган.
Айни пайтда ҳуқуқ муҳофазачилари самолёт бортида портловчи қурилмани қидиришга киришган.
Изоҳ (0)