Emirates авиакомпанияси Rolls-Royce ишлаб чиқарувчисидан 50 та А380 самолёти учун 9,2 миллиард долларга двигателлар сотиб олади, дея хабар бермоқда «РБК».
Британия машинасозлик компанияси ушбу буюртма унинг тарихидаги энг йириги эканлигини маълум қилди. Rolls-Royce акциялари 2,1 фоизга қимматлашди.
Emirates двигателларни ўта катта сиғимга эга кенг фюзеляжли (корпусли) реактив самолётлар парки учун буюртма қилди.
Emirates Airbus А380 самолётларини кейинги йили ишга туширмоқчи.
Изоҳ (0)