Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси бош директори Темель Котиль ўз авиакомпанияси учувчиларига ҳалокатларга олиб келувчи депрессиядан қочиш учун турмуш қуришни таклиф қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Учувчиларнинг ҳаёт тарзи қандай бўлиши жуда муҳим. Франциядаги самолёт ҳалокати учувчи севган қизи билан ажрашганидан сўнг содир бўлган. Шу сабабли биз ёш учувчиларнинг уйланишини қўллаб-қувватлаймиз», — деди Котиль Истанбулдаги учувчилар мактабида сўзлаган нутқида.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Альп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.

Аввалроқ Germanwings авиакомпанияси самолёти ҳалокатида айбдор деб ҳисобланаётган учувчи Андреас Любиц жами бир ярим йил психиатр кўмагида даволангани маълум бўлган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 22 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди