Россияликларнинг 46 фоизи тўғридан-тўғри мулоқот чоғида Россия президенти Владимир Путинга ҳеч қандай савол беришни истамаган бўларди, чунки улар ушбу теледастурни «хўжакўрсинчилик» деб ҳисоблайди ва у бирор нарсани яхши томонга ўзгартира олишига ишонмайди. Бу ҳақда «Жамоатчилик фикри» фондининг ижтимоий сўрови натижаларига таяниб, Meduza хабар берди.
Сўров 11—12 апрель кунлари Россиянинг 43 та минтақасида 1500 нафар респондентлар ўртасида ўтказилди.
Фонд президенти Александр Ослон сўзларига кўра, Путинга ҳеч қандай савол беришни истамаган фуқаролар орасида президентга салбий муносабатда бўлганлар ҳам, ўз муаммолари президентлик даражасида эмаслигини тушунадиган кишилар ҳам, шунингдек ўз саволларини ифодалаб бера олмайдиган фуқаролар ҳам бор.
Изоҳ (0)