Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари томонидан Украинага ҳарбий йўриқчилар ва мутахассисларнинг жўнатилиши мавжуд вазиятни жиддий беқарорлаштириши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Албатта, Украинада учинчи мамлакатларнинг йўриқчилари, мутахассислари ёки ҳарбий хизматчилари бўлиши низонинг барҳам топишига, келишувларни амалга оширишга имкон берадиган мақбул муҳит юзага келишига ёрдам бермайди, аксинча, вазиятни жиддий беқарорлаштириши мумкин», - деди Песков.
Аввалроқ АҚШ армиясининг 173-бригадаси десантчилари украиналик ҳарбий хизматчиларга машғулот ўтиш учун Украинага келгани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал АҚШ Конгресси мамлакат президенти Барак Обамани Украинага қурол-яроғ жўнатишга чорловчи резолюцияни қабул қилганди. Ушбу ҳужжатни 348 нафар конгрессмен маъқуллаган, 48 нафари қарши чиққан.
Изоҳ (0)