Бортида Сербия президенти Томислав Николич бўлган ва Ватиканга учиб кетаётган самолёт двигателларидан бирининг носозлиги сабаб ортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Бир двигатели носоз самолёт Никола Тесла номидаги пойтахт Белград аэропортига муваффақиятли қўнган.
Хабар беришларича, 16 апрель куни содир бўлган ушбу ҳодиса сабаб Томислав Николичнинг Ватиканга ташрифи ва Рим папаси Франциск билан учрашуви бекор қилинган.
Изоҳ (0)