АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) узумчилик ва боғдорчилик соҳасида ишлайдиган ўзбекистонлик фермерлар учун MEVA (Mobile Extension Value Added) мобил иловасини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Ўзбек тилидаги бепул Android-илова интенсив боғларни яратиш бўйича маълумот олишга бўлган юқори даражадаги талабни қондириш мақсадида яратилган. Datasite Technology компанияси томонидан ишлаб чиқилган дастурга илғор агротехника технологиялари, мева навларини танлаш, керакли ускуналарни сотиб олиш, зарарли касалликларга қарши курашиш, узумзор ва боғларга қараш, шунингдек интенсив боғларни ривожлантириш учун сармояларни режалаштириш бўйича батафсил маълумотлар жоялштирилган.
Маълумотлар интерфаол дисплейлар ва фотосуратлар, молиявий қарорлар қабул қилиш учун мослаштирилган «ҳисоблагич»лар, шунингдек қўшимча ресурсларга ҳаволалар кўринишида тақдим этилган.
Изоҳ (0)