Телекоммуникация қурилмалари бозорида каттароқ ўрин эгаллаш учун Финляндиянинг Nokia компанияси Alcatel-Lucent’ни сотиб олишга қарор қилди, деб ёзади «Mail.ru».
Антимонополия хизматларидан рухсат олгач, Nokia вакиллари Alcatel-Lucent учун 15,6 миллиард евро тўлаш ниятини ошкор қилди. Олди-сотди битими 2016 йил биринчи ярмида якунланиши керак.
Янги шаклланадиган корхона Nokia бренди остида фаолият юритишда давом этади, бироқ тадқиқотлар ва ишлаб чиқишлар соҳасидаги фаолияти учун Alcatel-Lucent’s Bell Labs номини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)