Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг адвокати Фарид ад Диб унинг вафот этгани тўғрисидаги маълумотларни рад этди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Унинг сўзларига кўра, Ҳусни Муборакнинг соғлиғи ҳақиқатан ҳам яхши ва ўзи учун одатдаги ҳаёт тарзини ўтказишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг “Fars” ахборот агентлиги Ҳусни Муборак вафот этгани ҳақидаги хабарни тарқатган эди. Кейинроқ Қоҳира госпитали шифокорлари ушбу хабарни рад этди.
Изоҳ (0)