«Божалар» гуруҳининг марҳум вакили Мўмин Ориповнинг ўғли Билолхўжа Орипов отасининг «Анҳор» номли қўшиғини куйлади, деб хабар бермоқда «Даракчи» нашри.
Қайд этилишича, қўшиқ мухлислар эътиборига интернет орқали тақдим этилган.
Мўмин Ориповнинг турмуш ўртоғи Камола Орипованинг сўзларига кўра, айни дамда мусиқа мактабида таҳсил олаётган кичик Орипов отасининг бошқа қўшиқларини ҳам куйлаш истагида.
Изоҳ (0)