Исроил Фаластин давлати тузилиши имконсиз бўлиши учун вақтни чўзмоқда. Бу ҳақда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ўзининг Россия халқлар дўстлиги университетидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Халқимиз ўз миллий ҳуқуқларини қўлга киритиш учун, тарихий зулмни йўқотиш учун курашишда давом этмоқда. Фаластинликлар халқаро ҳамжамиятдан адолатни кутишда, халқаро жиҳатдан қонуний бўлган резолюцияларни, айниқса фаластинлик қочқинлар бўйича резолюциялар бажарилишини кутишда давом этяпти», − деди Аббос.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин ривожланиши учун энг катта тўсиқ Исроилнинг босқинчилик ҳаракатлари бўлмоқда. «Исроил ўзини халқаро ҳуқуқдан юқори қўйишда ва бизнинг ерларимиз ва муқаддас қадамжоларимизни босиб олишда давом этмоқда. Исроил манзилгоҳлар қуриш йўли билан вақтни чўзиб, Фаластин давлати тузилиш имкониятини йўққа чиқаришга уриняпти. Бу вазият ўзгаришсиз қолиши мумкин эмас. Халқимиз учун халқаро ҳимояни таъминлаш лозим», − дея таъкидлади Фаластин раҳбари.
Изоҳ (0)