Голландиянинг Арнем шаҳрида «Роял Бюргерс» ҳайвонот боғидаги жониворлар ҳақида фильм суратга олишди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Бунинг учун видеокамера ўрнатилга дрон (учувчисиз учар мослама)ни шимпанзе вольерига киритишди.
Маймунлардан бири унга нотаниш бўлган учар объектга ҳаддан ташқари қизиқиб қолди ва уни ўрганмоқчи бўлди. Ихтирочи маймун таёқ олиб, дронни моҳирлик билан уриб туширди. Ерга қулаган дронни жонивор диққат билан кўздан кечирди ва ўз ўлжасини ҳидлаб кўрди.
Фильм муаллифлари дрондан айрилган бўлса-да, ноёб кадрларга эга бўлди.
Изоҳ (0)