Япония қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазирлиги китларни ўлдириш илмий мақсадларда амалга оширилишини исботлаб бермоқчи, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мамлакатимиз Халқаро кит овлаш комиссияси экспертлари фикрларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотлар режаларига заруриятга қараб тузатишлар киритади ҳамда одилона ва тўғридан-тўғри ҳаракат қилади», — деди вазирлик раҳбари Ёсимаса Хаяси.
2014 йил мартида Гаага суди Антарктикада кит овлаш саноатини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди. Япония унга риоя қилган ҳолда, бу мавсумда Жанубий қутб ҳудудига кит овлайдиган кемаларини юбормади. Бироқ 2015 йилги мавсумни ўтказишга рухсат олиш учун кит овлаш бўйича янги режа тузиб қўйди. Бироқ халқаро комиссия китларни ўлдириш зарурати изоҳини етарли эмас деб топди ва масалани қайта ўрганиб чиқишни тавсия этди.
Изоҳ (0)