Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда республикачилар яқинда президентликка номзодини қўйишини эълон қилган Ҳиллари Клинтонга қарши кампания бошлади, дея хабар бермоқда «Эхо Москвы».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Партия сайтида «Клинтонни тўхтатиш» деган ёзув пайдо бўлди. Республикачилардан эҳтимолий номзодлар Ҳиллари Клинтон бугунги кунда Барак Обама олиб бораётган муваффақиятсиз ташқи сиёсатнинг архитектори бўлганини ёзмоқда.

АҚШ собиқ давлат котибининг қарори бутун дунё бўйлаб фаол равишда изоҳланмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, Ҳиллари Клинтоннинг президентлик тўғрисидаги ниятлари — АҚШнинг ички ишлари. Кремлда панд-насиҳат билан шуғулланишмайди.

Аввалроқ Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлигига номзодини қўйишини маълум қилган эди. «Америкага қаҳрамонлар керак, ва мен ана шундай қаҳрамон бўлмоқчиман», — деди Ҳиллари Клинтон.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди