Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл Фаластин президенти Маҳмуд Аббосни Рус православ черковининг энг асосий мукофотларидан бири – I даражали Шуҳрат ва шараф ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, Маҳмуд Аббос «Рус православ черкови ва Фаластин давлати ўртасидаги муносабатлар ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» орден билан мукофотланган.
«Кўрсатилган ушбу илтифот Яқин Шарқда тинчликка эришиш ва мамлакатда тинчлик сиёсатини қуриш йўлида менга янада катта масъулият юклайди. Биз православ биродарларимиз билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш учун имкони бор барча чораларни кўряпмиз ва Россия халқи томонидан берилаётган ёрдам учун миннатдормиз», - деди Аббос.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ишчи ташриф билан Москвага келган эди.
Изоҳ (0)