Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ҳамда миллий анъаналар, маросимлар ва удумларни тартибга солиш бўйича қўмита бундан буён Тожикистоннинг 35 ёшга етмаган фуқаролари ҳаж сафарига чиқа олмаслигини маълум қилди, деб ёзади Asia-Plus нашри.
Қўмита матбуот котиби сўзларига кўра, қарордан мақсад кекса кишиларга зиёрат уюштириб, азалий орзусини рўёбга чиқариш имконини беришдан иборат.
Сўнгги бир неча йил ичида Саудия Арабистони мусулмон давлатлари, жумладан Тожикистон учун ҳаж квотасини 20 фоизга қисқартирмоқда, натижада кўплаб кекса кишилар зиёратга бора олмаяпти.
Изоҳ (0)