Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ucell компанияси ижтимоий тармоқлар ва бошқа воситалар ёрдамида ўз мижозларини Тошкентдаги JobFair-2015 кўргазмасига таклиф этар экан, уларга «ўлмадингизми?» деб савол берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Фото: Facebook / Ucell

Фото: Facebook / Ucell

Компаниянинг Facebook’даги саҳифасидаги эълонга илова қилинган фотосуратда ўзбек лотин ёзувида шундай матн келтирилган: «Сиз ҳали мартаба юксакликка етиб ўлмадингизми? Бизга қўшилинг».

Матндаги биринчи гапда «юксак мартаба» жумласи хато ёзилган, айни вақтда, катта эҳтимол билан, «олмадингизми» сўзи «ўлмадингизми» деб хато берилган.

Фото: Facebook / Кабир Юсупов

Фото: Facebook / Кабир Юсупов

Худди шундай хато билан ёзилган реклама материаллари JobFair-2015 кўргазмаси ташрифчиларига ҳам тарқатилгани айтилмоқда.

«Мен ҳозирча тирикман. Ucell ўлганига анча бўлган», – деб киноя билан ушбу ҳолатга муносабат билдирган Facebook’даги «Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар гуруҳи» аъзоси.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова