Ucell компанияси ижтимоий тармоқлар ва бошқа воситалар ёрдамида ўз мижозларини Тошкентдаги JobFair-2015 кўргазмасига таклиф этар экан, уларга «ўлмадингизми?» деб савол берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Компаниянинг Facebook’даги саҳифасидаги эълонга илова қилинган фотосуратда ўзбек лотин ёзувида шундай матн келтирилган: «Сиз ҳали мартаба юксакликка етиб ўлмадингизми? Бизга қўшилинг».
Матндаги биринчи гапда «юксак мартаба» жумласи хато ёзилган, айни вақтда, катта эҳтимол билан, «олмадингизми» сўзи «ўлмадингизми» деб хато берилган.
Худди шундай хато билан ёзилган реклама материаллари JobFair-2015 кўргазмаси ташрифчиларига ҳам тарқатилгани айтилмоқда.
«Мен ҳозирча тирикман. Ucell ўлганига анча бўлган», – деб киноя билан ушбу ҳолатга муносабат билдирган Facebook’даги «Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар гуруҳи» аъзоси.
Изоҳ (0)